6.1 Жамиятни фойдаси молиявий-хужалик фаолиятидан олинган тушумдан шаклллантирилади.
    Жамиятнинг соликлар ва бошка мажбурий туловлар, кредиторлар билан хисоб китоблар амалга оширилгандан сунг ташкил булган соф фойдаси жамиятнинг тулик ихтиёрида колади.


6.2 Соф фойда куйидаги максадларга йуналтирилиши мумкин:
•    тегишли фондларни шакллантиришга;
•    таъсисчилар кушган улушига мутаносиб равишда улар уртасида таксимлашга;
•    фойдани ривожлантиришга йуналтиришга.

6.3 Жамият куйидаги жамгармаларни ташкил килади:
•    Захира фонди, Низом фондининг 15% микдорида;
•    Низом фондининг 20% микдорида жамиятни ривожлантириш ва умумий тарздаги ишлаб чикариш, ижтимоий ривожлантиришга йуналтирилган Жамгарма фонди.

6.4 Фойдани 50% микдоридаги кисми хар чоракда жамиятни захира фонди ва жамгарма фонди шакллантиришга йуналтирилади, токи тулик белгиланган микдорга етгунга кадар.

6.5 Фойданинг колган кисми хар чоракда таъсисчилар уртасида кушган улушларига мутаносиб равишда таксимланади.

6.6 Хужалик фаолиятидан курилган зарар биринчи навбатда Захира фонди хисобидан копланади. Зарур булганда Таъсисчилар кушимча бадаллар куйишлари мумкин.

6.7 Жамият томонидан жорий йилда ишлатилмаган маблаглар кейинги йилга утади ва олиб куйилишга йул куйилмайди.

6.8 Ундирилишини имкони булмаган карзлар, етишмаган ва йуколган товар-моддий бойликларни жамият балансидан чикариш Жамият Таъсисчилари умумий йигилиши рухсати билан амалга оширилади.