5.1 Жамият таъсисчилари куйидаги хукукларга эга буладилар:
•    жамиятни бошкаришда умумий йигилишларда иштирок этиш оркали катнашиш;
•    жамият Низоми ва Таъсис шартномасида кузда тутилган тартибда жамиятнинг таъсисчилар уртасида таксимланиши керак булган фойданинг тегишли кисмини олиш;
•    ижроия ва назорат органларидан жамият фаолияти тугрисида ахборот, бухгалтерия хисоби маълумотлари,хисоботлар ва бошка хужжатлар олиш;
•    уз вакилини тайинлаш ва чакириб олиш.


5.2 Жамият таъсисчиларининг мажбуриятлари:
•    жамиятнинг Низоми, таъсис шартномаси ва бошка жамият ички хужжатлари тартибларига риоя килиш;
•    жамиятга нисбатан уз зиммаларига олган мажбуриятларини бажариш;
•    жамият таъсисчиларининг умумий йигилишлари карорларини бахонасиз бажариш;
•    Низом жамгармасига куйилма ва кушимча бадалларни жамият Низоми ва таъсис шартномасида кузда тутилган шакл, тартиб ва микдорда бериш;
•    жамият уз Низом фаолиятини амалга оширишида хар томонлама куллаб кувватлаш;
•    тижорат сири хисобланган жамият фаолиятига доир ахборотларни таркатмаслик;
•    таъсисчилар сафидан чикиш тугрисида жамиятга бир ой олдин хабар бериш.

5.3 Таъсисчи уз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаган ёки бажара олмаган            такдирда,  у бошка таъсисчиларга уз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки бажара олмаганлиги туфайли келтирган зарарини коплашга мажбур.

5.4 Зарарлар деб Таъсисчи томонидан килинган харажатлар, унинг мол-мулкини йукотиши ёки бузилиши тушунилади.

5.5 Доимий равишда уз мажбуриятларини бажармаган ёки бажарилиши лозим булган холда бажармаган хамда уз харакатлари билан жамият уз олдига куйган максадга эришишга тускинлик килса, жамият таъсисчиларининг купчилик овози билан жамият сафидан чикарилиши мумкин.