1.1 Масъулияти чекланган жамият «Ишонч ЛТД», бундан буён жамият деб номланади. Узбекистон Республикасининг «Корхоналар тугрисида», «Мулкчилик тугрисида», «Хужалик жамиятлари  ва ширкатлар тугрисида», «Кичик ва урта тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантириш тугрисида», «Масъулияти чекланган ва кушимча масъулиятли жамиятлар тугрисида»ги хамда «Кимматли когозлар бозори тугрисида»ги Конунлари, бошка конунчилик ва меъёрий хужжатлар, хамда Таъсис шартномасига асосан ташкил килинди.

1.2 Жамият уз фаолиятини Узбекистон Республикаси «Корхоналар тугрисида», «Мулкчилик тугрисида», «Хужалик жамиятлари ва ширкатлари тугрисида», «Кичик  ва урта тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантириш тугрисида», «Масъулияти чекланган ва кушимча масъулиятли жамиятлар тугрисида»ги хамда «Кимматли когозлар бозори тугрисида»ги, бошка конунчилик ва меъёрий хужжатлар асосида, Таъсис шартномаси ва ушбу Низомга мувофик олиб боради. «Ишонч ЛТД» МЧЖ Фаргона шахар Хокимлиги хузуридаги тадбиркорлик субъектларини руйхатдан утказиш Инспекцияси томонидан 23.03.2010 йилда № 305 реестр билан руйхатга олинган жамиятнинг тулик хукукий ворисдори хисобланади

1.3 Жамиятнинг таъсисчилари Таъсис шартномасида курсатилган юридик ва жисмоний шахслар хисобланадилар. Жамият катнашувчиларининг таркиби узгариши, шунингдек унинг Низомини тан олиб, керакли бадалларни тулаган, юридик ва жисмоний шахслар хисобига кенгайтирилиши мумкин.

1.4 Жамият уч хил тилда уз номига эга:
Узбекистон Республикасининг давлат тили – узбек тилида:
Тулик номи – «Ишонч ЛТД» Масъулияти чекланган жамияти;
Кискартирилган номи – «Ишонч ЛТД» МЧЖ.
   тулик - “Ishonch LTD” Mas’uliyati cheklangan jamiyati.
кискартирилган - “ Ishonch LTD ” MChJ.
    Рус тилида:
Тулик – Общество с ограниченной ответственостью «Ишонч ЛТД»;
Кискартирилган номи – ООО «Ишонч ЛТД».
    Иниглиз тилида:
Тулик – «Ishonch LTD» Company Limited;        
Кискартирилган – «Ishonch LTD» Co. Ltd.

1.5 Жамиятнинг почта манзили:
Узбекистон Республикаси, Фаргона вилояти, Фаргона шахри, Комус кучаси 40-уй, 150100.

1.6 Жамият давлат руйхатидан утказилган пайтдан бошлаб юридик шахс хукукларини кулга киритади. Узининг мустакил балнсига эга булади, банк муассасаларида хисоб-китоб ракамлари очади, юмалок мухрига, штампи ва бланкаларига, уз тимсоли, товар белгисига хамда уз белги аломатларига эга булади.

1.7 Жамият уз фаолиятини узини узи молиялаш ва узини узи коплаш тулик хужалик хисобида олиб боради.

1.8 Жамиятнинг фаолият муддати чекланмаган.