4.1 Жамият барча турдаги мол-мулкка эгалик килиш, фойдаланиш ва таркатиш хукукига эга.

4.2 Жамият мол-мулкини ташкил килиш манбалари:
•    Низом фонди;
•    Низом фаолиятидан олинган даромадлари;
•    Банк ва бошка ташкилотлар кредитлари;
•    Узбекистон Республикаси конунчилигида такикланмаган бошка манбалар.


4.3 Жамиятнинг тулик хужалик юритиш ва оператив бошкариш учун ижроия органига берилган мол-мулки, таъсисчиларнинг, уларнинг Низом фондидаги кушган улушига мутаносиб равишда мулки хисобланади.

4.4 Жамият фаолиятини амалга ошириш максадида Таъсисчилар улушига булинган, 310 000 000 (уч юз ун миллион) сумдан иборат Устав фондини ташкил киладилар.

4.5 Низом фонди таъсисчилар уртасида куйидагича булинади:

- Ф.И.Ш. ёки номи   
- Низом фондидаги улуши    
- Низом фондига нисбатан %да

4.6 Низом фондини тулаш куйидагича амалга оширилиши мумкин:
•    пул маблаглари билан;
•    товар-материал бойликлар, шу жумладан бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситаси ва инвентар билан;
•    улушлар;
•    асосий фондлар ва ресурслардан фойдаланиш хукуки;
•    мулкий хукуклар, шу жумладан интеллектуал мулк хукукларини бериш.

4.7 Таъсисчиларнинг барча бадаллари Узбекистон Республикаси пул бирлигида бахоланади. Куйилган моддий бойликлар ёки пул маблаглари кийматини узгариши (валюта курси узгариши, инфляция натижасида) жамият Низом фондига куйилган улушлар таксимланишига таъсир килмайди.

4.8  Таъсисчилардан хар бири уз улушини амалдаги конунчиликда белгиланган муддат ва микдорини давлат руйхатидан утказиш пайтига шакллантиради.

4.9 Низом фондининг микдори жамият таъсисчиларининг умумий йигилиши карори билан амалдаги конунчилик ва ушбу Низомда кузда тутилган тартибда узгартирилиши мумкин.

4.10 Жамият уз мажбуриятлари юзасидан узига тегишли барча мол-мулки билан жавобгар булади. Таъсисчилар жамият мажбуриятлари юзасидан узларига тегишли улуш киймати чегарасида жавобгар буладилар.

4.11 Таъсисчилар жамиятнинг бошка таъсисчилари розилиги билан уз улуш (улушнинг бир кисмини) ни бир ёки бир неча таъсисчиларга  ёки учинчи шахсларга бериши мумкин. Таъсисчилар жамиятнинг Низом фондига куйган шу улушларига мутаносиб равишда ушбу улуш (бир кисми) ни учинчи шахсларга факатгина таъсисчилар манфаатини кондирган такдирдагина бериш мумкин. Учинчи шахс, бу ерда, ворислик хукукини кулга киритади.

4.12 Таъсисчилар улуши тула тулангандан кейин жамиятнинг узи ушбу улушни сотиб олиши мумкин ёки жамият бу улушни купи билан бир йил давомида  бошка таъсисчилар  ёки учинчи шахсларга бериши керак. Бу бир йил давомида фойдани таксимланиши, шунингдеколий бошкарув органида кворум аникланиши ва овоз беришда жамият томонидан сотиб олинган улуш хисобисиз амалга оширилади.

4.13 Таъсисчининг жамият таркибидан чикиши чогида унга жамият мол-мулки кийматини Низом фондига куйган улушига мутаносиб киймати туланади. Чикиб кетаётган таъсисчига жорий йилнинг у чикиб кетаётган пайтигача олинган жамият фойдасининг тегишли кисми туланади. Жамиятга факат фойдаланиш учун таъсисчилар томонидан берилган мол-мулк, мукофотсиз, жисмоний эскиришини чикариб юбориб, натура куринишида кайтарилади.

4.14 Жамият катнашчиси юридик шахс кайта ташкил килинганда ёки жисмоний шахс улими юз берса, ворислар катнашчилар таркибига жамият розилиги билан кушилишлари мумкин. Жамият воримларга катнашчилар таркибига киришини рад килса, унга мол-мулкдан тегишли улуши пул ёки натура куринишида, киймати юридик шахс кайта ташкил килинган ёки жисмоний шахс улими юз берган пайтда белгиланган холда, хамда олинган фойдани тегишли кисми билан туланади. Бухолда жамият Низом фонди микдори камайтрилади.