3.1 Жамият белгиланган тартибдадавлат руйхатидан утказилган пайтдан бошлаб юридик шахс хукукларини кулга киритади.

3.2 Жамият уз номидан мулкий ва шахсий номулкий хукукларни олиши хамда амалга ошириши, шартномалар, контрактлар ва келишувлар тузиш, зиммасига мажбуриятлар олиш, хужалик судига даъвогар ва жавобгар булиши мумкин.


3.3 Жамият уз Низом фаолияти ва мол мулк максадига кура узига тегишли мол мулки юзасидан эгалик килиш, фойдаланиш ва таркатиш хукукини олади.

3.4 Жамият уз мажбуриятлари юзасидан узига тегишли мол – мулки билан жавобгар булади, давлат ва унинг органлари олган мажбуриятлари юзасидан жамият жавобгар булмайди, шунингдек давлат ва унинг органлари жамият зиммасига олган мажбуриятлари юзасидан жавобгар булмайдилар.

3.5 Жамият таъсисчилари Таъсис шартномаси ва Низомда кузда тутилган улушлари микдоригача мажбуриятларни зиммаларига оладилар, таъсис бадали гарчи тулик туланмаган булса хам.

3.6 Жамият мол-мулки мажбурий тартибда реквизиция ва мусодаракилишга йул куйилмайди.

3.7 Жамият уз номидан хар кандай молия-кредит муассасаларида хисоб-китоб ва бошка хисоб ракамлари очиши ва улар оркали миллий ва чет эл авлютасида накдсиз хисоб буйича,  накд пул маблаглари ёки бошка маблаглар билан уз контрагентлари билан келишган холда амалдаги конунчиликка мувофик муолажалар амалга ошириши, миллий ва чет эл валютаси кредитларидан фойдаланиши мумкин.

3.8 Жамият бинолар, иншоотлар, корхоналар, транспорт воситалари ва бошка кучар ва кучмас мулкларни сотиб олиш, ижарага олиш ва бериш хукукига эга.

3.9 Жамият амалдаги конунчиликка мувофик Узбекистон Республикаси худудида ва хорижда юридик шахс хукукига эга булган шуъба корхоналар, филиаллар ва ваколатхоналар очиш хукукига эга.

3.10 Жамият Узбекистон Республикаси ва хорижда бошка юридик шахслар ва халкаро ташкилотлар фаолиятида уларнинг акцияларини сотиб олиш ёки Низом фондида улуш куйиш йули билан иштирок этиш хукукига эга.

3.11 Жамият иттифоклар, уюшмалар ва бошка бирлашмалар таркибига кириш хукукига эга.

3.12 Жамият амалдаги конунчиликка мувофик ташки - иктисодий фаолият  билан шугулланиш хукукига эга.

3.13 Жамият уз мижозларига шартнома нархлари ва тарифлари буйича ишларни бажариш ва хизмат курсатиш хукукига эга.

3.14 Жамиятнинг бошка хукуклари унинг Низоми билан аникланади.